Неймарнинг отаси фикрини ўзгартирди
May 11, 2018, 10:25 a.m. 19389

Неймарнинг отаси фикрини ўзгартириб, ўғлининг «ПСЖ» клубини тарк этишини истаяпти.

Liberation хабарига кўра, катта Неймар Франция чемпионатининг савияси пастлигидан ва парижликларнинг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга тайёр эмаслигидан хафсаласи пир бўлган. У агент Пини Захави билан учрашиб, ўғлини бошқа клубга трансферини ташкил қилишда ёрдам сўраган.

Аввалроқ, «ПСЖ» Неймарни 260 миллион еврога қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчи билан «Реал» клуби фаол қизиқяпти.