Неймар «ПСЖ»дан «Реал»га қўйиб юборишларини сўради
May 11, 2018, 2:41 p.m. 10336

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида жамоасини алмаштириши тобора аниқ бўлиб бормоқда.

Marca нашри берган хабарга кўра, бразилиялик футболчи «ПСЖ» раҳбариятига кетишни истаётгани ҳақида хабар берган. Неймарнинг отаси — катта Неймар бир неча кун муқаддам клуб вакиллари билан алоқага чиққан ва трансфер масаласида суҳбатлашган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Неймар Франция чемпионатига йўл олиб, хато қилганини ва декабрдаёқ «Реал» вакиллари билан учрашиб, Испанияга қайтишни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Неймарнинг жамоани тарк этиш масаласи жуда юқори доирада — Қатар амири Тамим бин Ҳамад ат-Тани томонидан ҳал қилиниши кўзда тутилган. Бу ўринда ҳеч қандай пул ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Гап жамоанинг обрўси ҳақида бормоқда.

Футболчининг трансфер нархи 260-300 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг ойлиги эса қўшимча бонуслар ҳисобига йилига 40 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда.