Узбек O'zbek
Фекир «Ливерпуль»га ўтиши эҳтимоли ҳақида гапирди
Жума, 11 Май
4248

«Лион» ярим ҳимоячиси Набиль Фекир «Ливерпуль»га 70 миллион евро эвазига трансфер бўлиши эҳтимоли ҳақида гапириб ўтди.

«Ҳали «Лион» сафида яна икки ўйин бор, қолгани кейин маълум бўлади. Ҳозирча аниқ келишув йўқ. Клуб президенти Олас менга ишонмоқда, мен учун ҳам «Лион»да барчаси яхши.

Шартнома тузилишидан аввал президент менга, «Лион»нинг бошқа футболчиларига айтгани каби, биз қачон кетишни истасак, музокаралар ўтказишимиз мумкинлигини айтганди. Ахир ҳеч ким умрбод шартнома тузмайди. Лекин мен тўла эркин эмасман – менинг 2020 йилгача амалда бўладиган шартномам бор. Қолгани тақдирдан», – деган Фекир.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз