«Бавария» икки етакчиси билан янги шартнома имзолади
May 11, 2018, 10:46 p.m. 2361

«Бавария» клуби 34 ёшли яримҳимоячи Арьен Роббен ва 32 ёшли ҳимоячи Рафинья билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Энди футболчилар 2019 йил ёзигача мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, голландиялик Роббен 2009 йилдан бери «Бавария» таркибида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 34та ўйин ўтказиб, 7та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган.  

Бразилиялик Рафинья 2011 йилдан бери мюнхенликлар аъзоси ҳисобланади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 38та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.