Видео: «Манчестер Сити» Яя Туре билан хайрлашди
May 10, 2018, 6:13 p.m. 5385

«Манчестер Сити» ивуарлик яримҳимоячиси Яя Туре мавсум ниҳоясига етгач, жамоани тарк этади. 8 йил давомида «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилган футболчи фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради.

Англия премьер-лигасининг 31-турида қолдирилган учрашувда доирасида «Манчестер Сити» «Брайтон» билан куч синашди ва учрашув Яя Туренинг АПЛ доирасида «Этиҳад»даги сўнгги учрашуви бўлди. Учрашувнинг 86-дақиқасида у захирага олинди. Айнан ўша дақиқаларда бутун стадион, футболчилар ва бош мураббий Гвардиола уни олқишлар билан кузатиб қўйди.

Учрашув тугагач, махсус тадбир ташкил қилиниб, Туре билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди. Кичик тадбирни унинг акаси Коло Туре олиб борди. Тадбир сўнгида футболчилар ва мураббийлар штаби уни антиқа тарзда стадиондан кузатиб қўйишди. 

Қуйида ушбу видео билан танишиб олишингиз мумкин.