Шаҳрам Ғиёсов терма жамоада қанча «реалчи» ва қанча «барсачи» бўлганини айтди
May 10, 2018, 8:36 p.m. 13028

Бокс бўйича -66,68 кг вазн тоифасида профессионал фаолиятини давом эттираётган Шаҳрам Ғиёсов ҳаваскор бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Рио-2016 олимпиадаси иштирокчилари қайси жамоаларга мухлислик қилганини айтиб берди.

«Рио олимпиадага борган 10 киши билан жуда аҳил эдик. Улар билан бирга кўп саргузаштларни бошдан ўтказганмиз. Қизиқ томони, 10 нафар боксчидан 9 нафари «Реал»га мухлислик қиларди. Биргина Ҳасанбой Дўсматов «Барселона» мухлиси эди. Футбол пайтлари роса мавзу кўпаярди», дея гапириб ўтди Ғиёсов KUN.UZ‘га берган интервьюсида.

Қуйида интервьюнинг тўлиқ кўриниши билан танишиб олишингиз мумкин: