Моуриньо Погбанинг «МЮ»даги келажаги ҳақида гапирди
May 10, 2018, 12:08 p.m. 5900

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа яримҳимоячиси Поль Погбанинг келгуси фаолияти борасида гапириб ўтди. 

«Ўйлашимча, у келгуси мавсумда ҳам шу ерда бўлади. Бу менинг тахминим. Сизга кафолат бериб айтишим мумкин бўлгани, мен ҳам, клуб ҳам унинг кетишини истамаймиз.

Шунингдек Погбанинг ўзи ҳам, унинг агенти ҳам Манчестерни тарк этиш ниятида эканликларини билдиришмади. Биз бошқа клубдан трансфер бўйича таклиф ҳам олганимиз йўқ.

Айни вақтда, менинг фикримча у жамоада қолади», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради The Telegraph.