Узбек O'zbek
Ла Лига. «Барселона» «Вильярреал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Пайшанба, 10 Май
4664

"Барселона" ўз майдонида Испания чемпионатиннг қолдирилган 34-турида "Вильярреал"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Мезбонлар таркибида Дембеле дубль қайд этган бўлса, Коутиньо, Паулиньо ҳамда Месси ўз ҳисобига 1тадан гол ёзиб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голи Сансоне томонидан киритилди. 

Барселона – Вильярреал 5:1

Голлар: 1:0 – 11 Коутиньо, 2:0 – 16 Паулиньо, 3:0 – 45 Месси, 3:1 – 54 Сансоне, 4:1 – 87 Дембеле, 5:1 – 90 Дембеле.
Барселона – Силлессен, Пике (Мина, 80), Динь, Нелсон Семеду, Вермален, Иньеста (Суарес, 61), Бускетс (Ракитич, 65), Коутиньо, Паулиньо, Дембеле, Месси.
Вильярреал –  Асенхо, Альваро Гонсалес, Коста, Марио Гаспар, Руис, Родри Эрнандес, Тригерос (Хави Фуэго, 57), Форнальс, Кастильехо, Черышев (Сансоне, 46), Бакка (Унал, 70).
Огоҳлантиришлар: Руис (44), Хави Фуэго (72), Марио Гаспар (82).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз