Дунёнинг энг қиммат футбол брендлари эълон қилинди
May 10, 2018, 9:29 p.m. 15512

Brand Finance агентлиги ўзининг расмий сайтида дунёнинг энг қиммат футбол брендларини эълон қилди.

Унга кўра, ўтган йилнинг энг қиммат бренди деб «Манчестер Юнайтед» жамоаси топилган. Жамоа 1,895 млрд долларга баҳоланган. Иккинчи ўринда Мадриднинг «Реал» клуби 1,573 млрд доллар билан бораётган бўлса, «Барселона» 1,418 млрд билан учинчи ўринда. Кучли 50 жамоа орасидан Россиянинг «Зенит» клуби (49-ўрин,  125 млн доллар) ҳам бор.

Қуйида топ-10 қиммат брендлар билан танишиб олишингиз мумкин:

1. «Манчестер Юнайтед» – 1,895 млрд доллар
2. «Реал» – 1,573 млрд доллар
3. «Барселона» – 1,418 доллар
4. «Бавария» – 1,406 млрд доллар
5. «Манчестер Сити» – 1,331 млрд доллар
6. «Ливерпуль» – 1,204 млрд доллар
7. «Челси» – 1,195 млрд доллар
8. «Арсенал» – 1,083 млрд доллар
9. «Пари Сен-Жермен» – 913 млн доллар
10. «Тоттенҳэм» – 764 млн доллар