Дунёнинг энг бой спортчилари рейтинги эълон қилинди
May 10, 2018, 9:04 p.m. 22648

Ўтган мавсум давомидаги кўрсаткичларга қараб, дунёнинг энг бой спортчилари рейтинги эълон қилинди. БуBrand Finance нашри хабар тарқатди.

Унга кўра, айни вақтда дунёнинг энг кўп пул топадиган спортчиси «Реал» Мадрид ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлиб турибди. Унинг йиллик даромади айрим манбаларга кўра, 93 миллион еврони ташкил қилади. Иккинчи ўринда баскетболчи ЛеБрон Жеймс бормоқда. Унинг йиллик даромади 86,2 миллион еврони ташкил қилиши айтилади.

Кучли учликни «Барселона» ҳужумчиси Лионель  Месси якунлаб беради. Унинг даромади 80 миллион еврони ташкил қилган. Аммо Мессининг янги битими кеч кучга киргани сабабли бу ерда «Барселона»да оладиган эски маоши ҳисобга олинган, янги мавсумда у бу борада етакчига айланиб олиши ҳам мумкин.