Узбек O'zbek
«Рома» ҳимоячисини «Реал»га сотмоқчи
Чоршанба, 09 Май
5669

Римнинг «Рома» клуби ёзги трансферлар вақтида ҳимоячи Костас Маноласни сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, итальян клуби вакиллари «Реал» билан 26 ёшли юнон футболчисининг трансфери бўйича алоқага чиққан.

«Жалоросси» бош директори Мауро Бальдиссони ўтган ҳафтада чиқиш қилиб, жамоа УЕФАНинг молиявий fair play талабларини бажариши учун бир қатор футболчиларни сотишга тўғри келишини айтганди. Нашрнинг тахминига кўра, шу орқали «Рома» ўзининг юлдуз дарвозабони Алиссонни жамоада сақлаб қолишни кўзламоқда.

Манолас «Рома» сафида 2014 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. 2017/18 йилги мавсум олдидан у Питернинг «Зенит» лубига ўтишга яқин келган, бироқ кейинроқ жамоада қолиб, шартномасини 2022 йилга қадар узайтирганди.

Жорий мавсумда Манолас барча мусобақаларда жами 39 учрашув ўтказиб, 4 гол муаллифи бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз