«Реал» трансфер рекордини янгилаш учун беш футболчисини сотишга тайёр
May 9, 2018, 4:05 p.m. 20505

«Реал» президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар вақтида «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш учун ҳамма нарсага тайёр. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олиш учун «Қироллик клуби» беш нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр бўлиб турибди.

Нашрнинг қайд этишича, сотилиши мумкин бўлгаан футболчилар ичида асосий даъвогарлар Карим Бензема ва Гарет Бэйл бўлиб турибди. Бундан ташқари жамоа Хесус Вальехо, шунингдек Дани Себальос ва Матео Ковачичларни сотишни режалаштирган.

«Реал» Неймар учун 260 миллион евро сарфлаши кутилмоқда. Бразилиялик футболчи «Барселона» «ПСЖ»га рекорд миқдордаги сумма — 222 миллион евро эвазига ўтганди.

2017/18 йилги мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида 30 учрашувда майдонга тушиб, 29 гол муаллифи бўлган. 25 февраль куни «Марсель»га қарши учрашувда (3:0) у жароҳат олиб, 3 март куни операция қилинганди. 5 майга келиб, у парижликлар қароргоҳига қайтди ва айни вақтда тикланиш машғулотларини олиб бормоқда.