Осиё чемпионати. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси чоракфиналда тўхтади
May 9, 2018, 5:33 p.m. 1047

Таиландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун чоракфиналда Японияга қарши ўйин ўтказди.

Бу баҳсда Аваз Махсумов шогирдлари 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. Терма жамоамиз таркибида ягона голга Рушания Сафина муаллифлик қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини якунига етказди. 

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
Япония — Ўзбекистон 5:1
Ўзбекистон:
Л.Тиловова, З.Назарова, Х.Дадабоева, И.Турдалиева, Ф.Турдибоева
Таиландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда М.Бурҳонова, Н.Камолтоева, Т.Зарбиева, Н.Кудратова, И.Турдалиева, Р.Сафина, М.Шойимова, М.Жонимқулова, Т.Зарбиева,
Япония: Айака Ямомото, Йокояма Жунко, Анна Амиширо, Эгава Рийо, Фужито Мио.