ОЧЛ. «Шангҳай СИПГ» 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида муваффақиятсизликка учради
May 9, 2018, 5:27 p.m. 3701

Осиё Чемпионлар Лигасида нимчоракфиналнинг дастлабки ўйинлари давом этмоқда. 

«Шангҳай СИПГ» клуби сафарда Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби билан беллашди ва 1:3 ҳисобида ютқазди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов меҳмонларнинг асосий таркибида тушиб, тўлиқ ўйнади.

Жавоб баҳси бир ҳафтадан сўнг ўтказилади.

ОЧЛ, 1/8 финал, дастлабки ўйин
9 май
Кашима Антлерс (Япония) - Шангҳай СИПГ (Хитой) - 3:1
Голлар:
Сузуки (43), Ниши (49), Ю Ҳай (75 автогол) - Элкесон (77)