Узбек O'zbek
Марселони урган Серхи Роберто қаттиқ жазоланди
Чоршанба, 09 Май
12091

«Барселона» яримҳимоячиси Серхи Роберто «Реал»га (2:2) қарши ўйинда Марселони юзига ургани учун Ла Лига интизом қўмитаси томонидан қаттиқ жазоланди.

Sport.es хабарига кўра, футболчи Испания чемпионатининг 4та ўйинига дисквалификация қилинди. Аммо «Барселона» бу қарор юзасидан 10 кун ичида шикоят йўллаши мумкин.

Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи Испания чемпионатида 30та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз