Фото: «Манчестер Сити» янги мавсум учун либосларини тақдим этди
May 9, 2018, 5:48 p.m. 2383

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби 2018/19 йилги мавсум учун мўлжалланган либосларини тақдим этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, янги мавсумда ҳам жамоа техник ҳомийси Nike томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушади. Жамоанинг асосий либоси одатдагидек анъанавий ҳаворанг кўринишда ишланган. Енг қисми Nike сўнгги вақтларда танлаган янгича дизайндаги майда чизиқлар билан бироз тўқроқ рангда бўлади. Олд қисмида олдинги йиллардагидан фарқли равишда тугмача ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити»нинг бу Nike билан сўнгги ҳамкорлиги саналади. 2019 йилдан бошлаб жамоа техник ҳомий сифатида Puma билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Унга кўра, жамоа ҳозирги шартномадан кўра, уч баравар кўпроқ фойда олиши мўлжалланган.