ОЧЛ. Жепаров «Истиқлол»и сўнгги дақиқада гол ўтказиб, мағлуб бўлди
May 8, 2018, 11 p.m. 1617

Осиё Чемпионлар Лигасида нимчоракфинал ўйинлари бошланди.

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сураётган Теҳроннинг «Истиқлол» клуби сафарда «Зоб Оҳан» билан беллашиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона гол ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Гвеселиани томонидан пенальтидан урилди.

Терма жамоамиз сардори ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Энди «Истиқлол» жавоб баҳсида реванш олишга ҳаракат қилиб кўради.

ОЧЛ, 1/8 финал, дастлабки ўйинлар
7-8 май
Ал-Жазира (БАА) - Персеполис (Эрон) - 3:2  
Ас-Садд (Қатар) - Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) - 2:1
Бурирам Юнайтед (Таиланд) - Чонбук Моторс (Жанубий Корея) - 3:2
Тянцзин Цюанзян (Хитой) - Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) - 0:0
Зоб Оҳан (Эрон) - Истиқлол (Эрон) - 1:0