Клопп Салоҳни танқид қилди
May 8, 2018, 8:30 a.m. 18224

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 37-турида «Челси»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейин жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳдан норози бўлди.

Ўйин бош ҳаками Энтони Тэйлор 39-дақиқада Салоҳша симуляция учун сариқ карточка кўрсатганди. Бу ушбу мисрлик футболчи учун мавсумдаги илк сариқ карточка бўлди.

«Ҳа, бу ерда у атайлаб йиқилганди, шундай эмасми? У рақиб ўзига тегишини кутди. Мен эса уни бундай ҳолатда кўришни истамайман. Мен у бундай иш қилишини истамайман. Аммо бу рўй берди.

Бундай ҳолатда фол ишлаб бўлмайди. Бу тўғри ҳам эмас.

У яхшироқ ўйнаши мумкин ва лозим эди, у яна гол уришда давом этиши мумкин эди, у қолган ўйинларда гол ура олишига ишончим комил», – дея Клоппнинг сўзларини келтирган The Independent.