Иньеста фаолиятини Австралияда давом эттиришга қарор қилган
May 8, 2018, 9:22 a.m. 7043

«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста мавсум якунида каталонияликлар клубини тарк этгач, футболчилик фаолиятини Австралияда давом эттириши кутилмоқда.

Sport.es хабарига кўра, 33 ёшли испаниялик мутахассис ўз оиласи тинчроқ ҳаёт кечириши учун Австралия вариантини танлаган.

Бундан аввалроқ, Иньеста Хитойга бормаслиги, унга Япониянинг «Виссел Кобе» клубидан ҳам таклиф борлиги ҳақида хабар берилганди. Аммо японияликлар клубидан таклиф борлиги ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.