Фото: Венгер болакайнинг орзусини амалга оширди
May 8, 2018, 10:41 a.m. 4819

Арсен Венгер «Арсенал» мухлислари билан хайрлашди: якшанба куни у «Эмирейтс» ўйингоҳида охирги учрашувини ўтказди. 

Шу куни трибуналарда унинг 22 йиллик фаолиятига бағишланган кўплаб баннерлар кўтарилганди, мухлислар учун футболкалар тарқатилди, Венгер таъсирли хайрлашув нутқи сўзлади. Аммо кечанинг энг эсда қоларли лаҳзаси галстук билан боғлиқ бўлди. 

«Эмирейтс»га келган болакайлардан бири шундай плакат билан келганди: «Арсен, мумкин бўлса менга галстугингизни беринг?», Арсен уни пайқади ва болакайнинг орзуси амалга ошди.