«Боруссия»нинг янги мураббийи кимлиги маълум, у кейинги ҳафтада таништирилади
May 8, 2018, 8:16 a.m. 4233

«Ницца» бош мураббийи Люсьен Фавр мавсум якунида Дортмунднинг «Боруссия» клуби бошқарувига ўтади. Sky Germany нашри тарқатган хабарга кўра, томонлар келишувга эришган ва шартнома бўйича музокаралар ўтказишмоқда.

«Боруссия» кейинги ҳафтадаёқ Фаврни таништиришни мўлжаллаган. Швейцариялик мутахассис рурликлар клубида Петер Штёгерни алмаштиради, Штёгер мавсум бошида қониқарсиз натижалар учун ишдан бўшатилган Петер Бош ўрнига вақтинчалик мураббий бўлганди.

60 ёшли Фаврнинг «Ницца» билан шартномаси 2019 йилгача тузилганди, аммо французлар клуби омадсиз мавсумдан кейин уни қўйиб юборишга рози бўлган.

Фавр аввал ҳам Германияда ишлаган, у «Герта»ни 2007-2009 йилларда Менхенгладбахнинг «Боруссия»сини 2011-2015 йилларда бошқарганди.

Бироз аввалроқ немислар клуби вакиллари португалиялик мутахассис Андре Виллаш-Боаш билан музокара бошлашгани ҳақида ҳам хабар берилганди.