Заиф эшитувчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмади
May 7, 2018, 12:05 p.m. 797

Ўзбекистоннинг заиф эшитувчилар терма жамоаси Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ўз иштирокини якунлади.

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «А» гуруҳида Жанубий Корея, Малайзия, Япония терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этишди:

Ўзбекистон – Япония 0:2

Малайзия – Ўзбекистон 4:2 

Жанубий Корея – Ўзбекистон 5:0 

Мусобақа форматига кўра иккита гуруҳдаги 9та жамоа ичида дастлабки 5та ўринни эгаллаган жамоалар Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. 

Ўзбекистон терма жамоаси 4 май куни «В» гуруҳидаги Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Натижада Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи 1-5 ўринлар учун курашиш имкониятини йўққа чиқаришди.

7-8 ўрин учун кечган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Уммонни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Шу тариқа жамоа Осиё чемпионатида 7-ўрин билан кифояланди.