«Реал» футболчиси видеотакрорларга қарши
May 7, 2018, 8:50 p.m. 5308

«Реал» ҳимоячиси Марсело футболга янги технология видеотакрорларни (VAR) киритишни қўллаб-қувватламаслигини айтди.

«Ҳакамлар бир кун хато қилишади. Бир кун эса – йўқ. Бу муҳим эмас. «Барселона»га қарши ўйинлар ҳар доим ўта юқори босим остида кечади. Бир сафар у сенинг фойдангга ишлайди – бошқа сафар сенга қарши.

Жорди Альбанинг ҳаракатида пенальти, Серхи Робертонинг ҳаракатида эса қизил карточка бор эди, деб ҳисоблайман. Аммо энди ҳаммаси ўтиб бўлди. VAR футболдаги ранг-барангликни ўлдиради. Албатта бу борада қарор қабул қилувчи одам мен эмасман, аммо айтишим мумкин бўлгани VAR менга ёқмайди», – дея Марселонинг сўзларини келтиради ESPN.