Осиё чемпионати. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Эронга мағлуб бўлди
May 7, 2018, 8:41 p.m. 1851

Таиландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Осиёнинг амалдаги чемпиони Эронга қарши ўйин ўтказди ва 2:9 ҳисобида ютқазди. Терма жамоамиз таркибида голларга Танзила Зарбиева ҳамда Рушания Сафина муаллифлик қилишди. Дастлабки турда вакилларимиз Туркманистон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани туфайли, гуруҳда 2-ўринни қўлга киритишди.

Энди Аваз Махсумов шогирдлари 9 май куни чоракфиналда Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.  Ўйин Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. 

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
Эрон — Ўзбекистон 9:2
Эрон: Тавасолий Фарзона, Сора Ширбегий, Фаришта Каримий, Насима Ғуломий, Фатима Этедодий.
Ўзбекистон: З.Назарова, И.Турдалиева, Ф.Турдибоева, Т.Зарбиева, Н.Кудратова.
Захира: М.Бурҳонова, Н.Камолтоева, Х.Дадабоева, И.Турдалиева, Р.Сафина, М.Шойимова, М.Жонимқулова, Т.Зарбиева,