Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоги -2019 тақвими маълум бўлди
May 5, 2018, 4:22 p.m. 4219

5 январь - 1 февраль кунлари БААнинг 4та шаҳрида Осиё Кубоги - 2019 мусобақаси ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан беллашади.

Ўйинлар тақвими қуйидагича:
9 январь, Япония - Туркманистон, Ўзбекистон - Уммон
13 январь, Туркманистон - Ўзбекистон, Уммон - Япония
16 январь, Япония - Ўзбекистон, Уммон - Туркманистон

Эслатиб ўтамиз, 6та гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган жамоалардан энг яхши 4таси плей-офф босқичига, 1/8 финалга йўл олади.