Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида гуруҳдан чиқса, ким билан беллашади
May 5, 2018, 5 p.m. 5924

5 январь - 1 февраль кунлари БААнинг 4та шаҳрида Осиё Кубоги - 2019 мусобақаси ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан беллашади.

Маълумки, 6та гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган жамоалардан энг яхши 4таси плей-офф босқичига, 1/8 финалга йўл олади. 

Регламентдан кўриниб турибдики, агар Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни мағлуб этган тақдирда ҳам, 3 очко билан гуруҳдан чиқиш имкониятига эга.

Энди терма жамоамизнинг плей-офф баҳсларида ким билан тўқнаш келишини чамалаб кўрамиз.

1. Ўзбекистон гуруҳда 1-ўринни эгаллайди 

У ҳолда биз 1/8 финалда Е гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоа билан дуч келамиз. Бу квартетдан Саудия Арабистони, Қатар, Ливан ва КХДР терма жамоалари жой олган. Катта эҳтимол билан Қатар гуруҳда 2-ўринни эгаллаши ва бизга рақиб бўлиши мумкин.

2. Ўзбекистон гуруҳда 2-ўринни эгаллайди 

У ҳолда биз 1/8 финалда B гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоа билан дуч келамиз. Бу тўртликдан Австралия, Сурия, Фаластин ва Иордания жой олган. Катта эҳтимол билан Сурия гуруҳда 2-ўринни эгаллаши ва бизга рақиб бўлиши мумкин.

3. Ўзбекистон гуруҳда 3-ўринни эгаллайди 

Агар 3-ўринни эгаллаган 4та энг яхши жамоалар сафидан жой олсак, 1/8 финалда С ёки D гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келамиз.

С гуруҳида Жанубий Корея, Хитой, Қирғизистон, Филиппин ва D гуруҳида Эрон, Ироқ, Вьетнам, Яман борлигини инобатга оладиган бўлсак, катта эҳтимол билан бизга Жанубий Корея ёки Эрон дуч келади.

Албатта бу тахминларимизда терма жамоаларнинг бугунги натижалари ва кучидан келиб чиқдик. Бироқ, 2019 йил январь ойида иштирокчиларнинг аҳволи қандай бўлишини билмаймиз. Тўпнинг думалоқ, майдоннинг текис эканини инобатга оладиган бўлсак, фаворитлардан бошқа терма жамоалар ҳам сенсация тақдим қилиб, тахминларимизни ўзгартириб юбориши мумкин.