Профессионал бокс кечаси. Учинчи жанг, учинчи нокаут
May 5, 2018, 9:16 p.m. 3324

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс кечасининг учинчи жангида тошкентлик Умид Рустамов (3-0-0) рингга чиқди.

Рустамовга грузиялик тажрибали боксчи, профессионал боксда 43 жанг ўтказиб, 18 ғалаба, 20 мағлубият, 5 дуранг қайд этган Давид Рибакони рақиблик қилди.

Рустамов дастлабки раундлардан устунликни қўлга олди. Аммо рақиб уч раунд давомида кучли зарбаларга дош бера олди. Аммо учинчи раунднинг 2 дақиқасига келиб иккинчи марта нокдаунга учраган  Рибакони жангни давом эттира олмади. Натижада Умид Рустамов техник нокаут билан проф-рингдаги тўртинчи ғалабасини нишонлади.