Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди
May 5, 2018, 11:40 a.m. 335

Таиландда футзал бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун мусобақадаги иштирокини бошлайди.

Аваз Махсумов бошчилигидаги футзалчилар Эрон ва Туркманистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган.

Бугун Ўзбекистон Тошкент вақти билан соат 16:00да Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Туркманистон терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки ўйинни Эронга қарши ўтказиб, йирик 0:14 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати.
5 май, Таиланд
16:00 Ўзбекистон - Туркманистон