«Боруссия»га машҳур мураббий келиши мумкин
May 5, 2018, 11:07 a.m. 3831

Дортмунднинг «Боруссия» клуби янги мураббий ахтармоқда. 

Goal маълумотига кўра, немислар клуби вакиллари португалиялик мутахассис Андре Виллаш-Боаш билан музокара бошлашган.

Шунингдек, «асаларилар» жамоаси мураббийлиги учун номзодлар қаторида «Ницца» бош мураббийи Люсьен Фавр ҳам бор. У 2011 йилдан 2015 йилгача Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини бошқарганди.

Қайд этилишича, жамоанинг ҳозирги мураббийи Петер Штёгер жорий мавсум охирида ишдан кетади.

Виллаш-Боашнинг охирги иш жойи Хитойнинг «Шангҳай Шенҳуа» клуби бўлганди, у бу клубни 2017 йил ноябрида тарк этган.