Бокс кечасининг биринчи жанги эрта якунланди
May 5, 2018, 9:11 p.m. 4617

Ўзбекистонда ташкил этилаётган профессионал бокс кечасининг биринчи жанги бўлиб ўтди. Унда Супер енгил (-63,5) вазн тоифасида рингга чиқадиган Жамшид Нажмиддинов (17 ғалаба, 1 мағлубият, 0 дуранг) грузиялик Анзор Гамгебелига қарши рингга чиқди.

Дастлабки сониялардан устунликни қўлга олган Жамшид кетма-кет равишда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Раунднинг 2 дақиқа 28 сониясида учинчи нокдаундан сўнг рефери жангни тўхтатди ва Жамшид Нажмиддинов ўзининг проф-рингдаги 18-ғалабасини қўлга киритди.