Бекзод Турсунбоев профессионал боксдаги дебютини ажойиб ғалаба билан бошлади
May 5, 2018, 9:14 p.m. 1452

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс кечасининг иккинчи жангида фарғоналик Бекзод Турсунбоев ўзининг профессионал боксдаги дастлабки жангини ўтказди.

Унга индонезиялик тажрибали боксчи, профессионал боксда 40 жанг ўтказиб, 29 ғалаба, 8 мағлубият, 3 дуранг қайд этган Рой Мухлис рақиблик қилди.

Турсунбоевнинг профессионал боксдаги дебюти 2 дақиқа, 52 сония давом этди. Рақиб жигар қисмидан ўтказиб юборилган оғир зарбадан сўнг жангни давом эттира олмади. Натижада Бекзод Турсунбоев техник нокаут билан ғалаба қозонди.