«Барселона» совринлар сони бўйича «Реал»дан ўзиб кетди
May 1, 2018, 2:07 p.m. 9806

Жорий мавсумда Испания чемпионати ва Кубогида ғалаба қозонган «Барселона» совринлар сони бўйича «Реал»дан ўзиб кетишга муваффақ бўлди, деб ёзади Goal.

Хусусан, каталонияликлар 25 марта Примерада, 30 марта Испания Кубогида, 12 марта Испания Суперкубогида, 2 марта Лига кубогида, 5 марта Чемпионлар Лигасида, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 5 марта УЕФА Суперкубогида, 4 марта УЕФА Кубогида, 3 марта Дуарте Кубогида ғалаба қозонган.

«Реал» 33 марта Примерада, 19 марта Испания Кубогида, 10 марта Испания Суперкубогида, 1 марта Лига кубогида, 12 марта Чемпионлар Лигасида, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, 4 марта УЕФА Суперкубогида, 2 марта УЕФА Кубогида, 1 марта Дуарте Кубогида ғалаба қозонган.

Умумий ҳисоб «Барселона» фойдасига - 89:88.  

Эслатиб ўтамиз, «Реал»да Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, «Барселона» билан тенглашиб олиш имконияти бор.