Месси яна бир тарихий натижа қайд этди
April 30, 2018, 9:16 a.m. 8230

«Барселона» форварди Лионель Месси Испания Примерасининг 35-тури доирасидаги «Депортиво» билан баҳсда гол уриб, уларнинг жорий мавсумдаги умумий сонини 30тага етказди.

Шу тариқа, аргентиналик форвард Испания биринчилиги тарихида 7та мавсумда 30тадан гол урган биринчи ўйинчига айланди (2009/10, 2010/11, 2011/12, 2012/13, 2014/15, 2016/17, 2017/18).

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду эса олтита шундай мавсумга эга (2010/11, 2011/12, 2012/13, 2013/14, 2014/15, 2015/16). Португалиялик Испания чемпионати жорий мавсумида 24та гол урди.