Узбек O'zbek
«Барселона» бугуннинг ўзида чемпионлик паради ташкил қилади
Душанба, 30 Апрел
3515

Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Депортиво» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар ғалаба қозониб (2:4) чемпионлик масаласини муддатидан олдин ҳал қилишди.

«Барселона» матбуот хизмати берган хабарга кўра, жамоа бугун, 30 апрелнинг ўзидаёқ чемпионлик паради ташкил қилади. Унда жамоанинг «олтин дубли» – Испания кубогидаги ғалаба (5:0, «Севилья» устидан) ва чемпионатдаги ғалаба тантана қилинади. Маҳаллий вақт билан кечки пайтда усти очиқ автобусда жамоа Барселона кўчалари бўйлаб парадга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, кеча қўлга киритилган чемпионлик «Барселона» учун клуб тарихидаги 25-соврин бўлди.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз