А Серия. «Ювентус» сўнгги дақиқаларда 2та гол уриб, «Интер»дан ғалабани тортиб олди
April 29, 2018, 1:59 a.m. 5045

Италия чемпионатининг 35-тур марказий ўйинида "Интер" ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилди. 

Голларга бой бўлган учрашув 2:3 ҳисобида туринликлар фойдасига ҳал бўлди. 

Дуглас Коста 13-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 18-дақиқада Весино қизил карточка олиб, майдон эгаларини 10 киши ўйнашга мажбур қилди. Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқасида Икарди орадаги фарқни йўққа чиқарди. 65-дақиқада Бардзальи ўз дарвозасига тўп киритиб, "Интер"ни ҳисобда олиб чиқди. 87-дақиқада эса Шкриньяр ҳам автогол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Игуаин меҳмонларга ғалаба келтирган голни урди. 

Интер – Ювентус 2:3 

Голлар: 0:1 – 13 Дуглас Коста, 1:1 – 52 Икарди, 2:1 – 65, автогол Бардзальи, 2:2 – 87, автогол Шкриньяр, 2:3 – 89 Игуаин.
Интер – Ханданович, Шкриньяр, Д`Амброзио (Карамо, 90), Жоау Канселу, Миранда, Весино, Брозович, Рафинья (Валеро, 81), Кандрева, Перишич, Икарди (Сантон, 85).
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Ругани, Алекс Сандро, Хедира (Дибала, 61), Куадрадо, Матюиди, Пьянич (Бентанкур, 80), Дуглас Коста, Манджукич (Бернардески, 66), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Куадрадо (5), Пьянич (21), Бардзальи (45), Манджукич (52), Д`Амброзио (58), Алекс Сандро (77), Брозович (88).
Четлатиш: Весино (18).