Узбек O'zbek
«Шапекоэнсе» самолёти ҳалокатининг сабаби аниқланди
Шанба, 28 Апрел
8268

Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби футболчилари ўтирган самолётнинг ҳалокатига ёқилғи етишмаслиги сабаб бўлган, деб хабар бермоқда AFP.

2016 йил 29 ноябрь куни «Шапекоэнсе» клуби футболчилари ўтирган самолёт Колумбияда ҳалокатга учраган эди. Натижада, 71 нафар инсон, шу жумладан жамоанинг 19 нафар футболчиси ҳаётдан кўз юмди. 6 нафар инсон тирик қолди, шу жумладан, «Шапекоэнсе»нинг уч нафар футболчиси - Алан Рушел, Жексон Фольман ва Хелио Сампьер Нето, журналист Рафаэл Энзел ва экипажнинг икки аъзоси.

«Рейсни амалга оширган авиакомпания форс-мажор ҳолатларни етарли даражада назорат қилмаган. Натижада, ёқилғи етишмай қолгани сабабли самолёт ҳалокатга учраган» - деди Бразилия тергов қўмитаси раҳбари Мигель Камачо.

«Шапекоэнсе» клуби Судамерикана кубоги финалида Колумбиянинг «Атлетико Насьонал» клуби билан беллашиши учун учиб кетаётган эди. Кейинчалик, колумбияликлар таклифига кўра, КОНМЕБОЛ «Шапекоэнсе»ни Судамерикана кубоги ғолиби деб эълон қилди.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз