Узбек O'zbek
«Бунёдкор» дарвозасига белгиланган пенальти сабабчиси Суперлигадан четлатилди
Шанба, 28 Апрел
10668

«Бунёдкор» — «Локомотив» (1:2) ўйинида қанот ҳаками бўлиб ишлаган Алишер Усмонов Суперлиганинг бир нечта туридан четлатилди, деб хабар беради Championat.asia.

Айнан у сабабли учрашувнинг 83-дақиқасида «Бунёдкор» дарвозасига пенальти белгиланган бўлиб, ундан фойдаланган «Локомотив» ғалабани илиб кетганди. Такрорий лавҳалар кўрсатди-ки, Анвар Ғофуров тўпга ўйнаган, қолаверса, ҳолат жарима майдонининг ташқарисида юз берган.

Ўйин натижасига бевосита таъсир кўрсатган хато қарор ён ҳакам Алишер Усмоновга тегишли. Чунки аввалига бош ҳакам пенальти беришга шошилмаган эди. Усмонов айнан қанча турга четлатилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз