Ўзбекистон ОТЖ КХДРга қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди
April 27, 2018, 5:32 p.m. 5564

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезиянинг Чибинонг шаҳрида мамлакат футбол ассоциацияси ташкил этилганининг 88 йиллигига бағишланган “PSSI 2018" Кубогида иштирокини бошлади.

Бугун Ўзбекистон олимпиячилари дастлабки ўйинда КХДР олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди - 2:2.

Ўзбекистон ОТЖ таркибида голларга Ҳожиакбар Алижонов ва Андрей Сидоров муаллифлик қилишди. Ҳар иккала голга ҳам Санжар Қодирқулов ассистентлик қилди.

Ўзбекистон ОТЖ кейинги ўйинини 30 апрель куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да Баҳрайн ОТЖга қарши ўтказади.

“PSSI 2018" Кубоги
27 апрель
Ўзбекистон ОТЖ – КХДР ОТЖ - 2:2
Голлар:
Ҳожиакбар Алижонов (8), Андрей Сидоров (25) - Жо Сол Сонг (32), Жо Сол Сонг (86).
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Илхомжон Алижонов, Хусниддин Ғофуров, Шароф Мухитдинов, Дониёржон Нарзуллаев, Санжар Қодирқулов (Сухроб Нуруллоев, 46), Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев (Абубакр Муйдинов, 90+2), Андрей Сидоров, Ислом Кенжабоев (Азизбек Амонов, 76).
КХДР: Ким Ю Ли, Жонг Тонг Чол, Ан Сонг Ли, Ким Нам Ли, Сонг Кум Сонг, Ким Чунг Ли (Со Жин Хёк, 46), Жон Се Гйе, Ким Кум Чол, Канг Кук Чол (Ри Чунг Гю, 72), Жо Сол Сонг, Со Жонг Хёк (Жонг Кум Сонг).