Фарғонада янги туғилган чақалоққа Муҳаммадсаллаҳ деб исм қўйилди
April 27, 2018, 11:20 a.m. 6874

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада туғилган янги чақалоққа Муҳаммад Салоҳ исми берилганини тасдиқловчи суратлар тарқалди.

Тарқалган суратларга кўра, Фарғона шаҳрида берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада чақалоққа Муҳаммадсаллаҳ деб исм берилгани қайд қилинган.  Гўдак 2018 йилнинг 18 апрель куни дунёга келган.

«Ливерпуль» ҳужумчисининг исми-шарифи Муҳаммад Салаҳ эканини ҳисобга олсак, бу исм айнан унинг мухлислари томонидан қўйилган бўлиши мумкин деган фаразлар мавжуд, аммо исм тўғридан-тўғри мисрлик футболчининг исм-фамилияси эмас, балки Муҳаммадсаллаҳ деб олингани ҳам эътиборга молик.