Ўзбекистонлик хоккейчилар Дубайдаги халқаро турнир ғолиби бўлди
April 24, 2018, 5:50 p.m. 1941

18-21 апрель кунлари БААнинг Дубай шаҳрида хоккей бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Турнирда дунёнинг 23та мамлакатидан ташриф буюрган жамоалар иштирок этди. Мазкур беллашувларда Тошкентнинг «Бинокор» жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилди, деб ёзади Olamsport.com.

Ҳамюртларимиз гуруҳ босқичида Швециянинг «Swedish Vikings» жамоасини 7:2, Россиянинг «Moscow Penguings» жамоасини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Финляндиянинг «Lions» жамоаси билан эса 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Яримфинал босқичида Россиянинг «Vivaster» жамоаси 5:0 ҳисобида таслим этилди. Ҳал қилувчи финал учрашувида эса яна «Moscow Penguings» жамоаси хоккейчиларимизга тўқнаш келди ва якунда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа бош совринини қўлга киритдилар.