Улуғбек Бақоев: «Бухоро»да чарчоқ аломатлари сезилди»
April 24, 2018, 11:42 p.m. 2211

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Қизилқум" (1:0) ўйинидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва дарвозабон Асилбек Аманов ўз фикрларини билдириб ўтишди. 

«Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, бугун жуда оғир ўйин бўлди. Тўғрисини айтадиган бўлсам, йигитлар қисқа вақт ичида иккита ўйин ўтказилганидан чарчаб қолишганди. Биз бунга тайёр эдик. Бироқ, чарчоқ аломати бўлса-да, улар ўйинда охиригача курашишди. Шунинг учун бу уларнинг ғалабаси деб айта оламан» - деди Бақоев.

«Хурсанд бўлишни ҳам, хафа бўлишни хам билмаяпман. Чунки ўзим навоийликман. Шунинг учун менда қанақадир бошқача ҳис туйғулар бўлди (кулади). Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман» - деди Аманов.