Мессининг Испания Кубоги финалидан кейинги фотосурати интернетни «портлатди»
April 24, 2018, 9:35 p.m. 23660

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Кубоги финалидан ўрин олган «Севилья»га (5:0) қарши ўйиндан сўнг, ўзга сайёралик экани ҳақидаги миш-мишларнинг яна бир бор кўтарилишига сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Барселона»нинг жанубий америкалик футболчилари Коутиньо, Суарес, Паулиньо, Мина ва Месси тушган фотосуратда Лионелнинг ўнг оёғида олтинчи бармоқ борлигини пайқаб қолишди.

Бу оптик иллюзиями ёки фотомонтажми маълум эмас. Бироқ, Мессининг олтинчи бармоғи ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди.