Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини такрорлади
April 21, 2018, 6:53 p.m. 7009

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ 35-турида «Вест Бромвич» (2:2) дарвозасини ишғол этди.

Натижада, 25 ёшли мисрлик голлари сонини 31тага етказиб, АПЛ рекордини такрорлади.

Аввалроқ, Алан Ширер (1995/96), Криштиану Роналду (2007/08) ва Луис Суарес (2013/14) ҳам шунча гол урган эдилар.

АПЛ турнири охиригача «Ливерпуль» яна учта ўйин ўтказади.