Буффон Аргентинадан таклиф олди
April 21, 2018, 5:15 p.m. 2200

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби бош мураббийи Баррос Скелотто «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффонга бўлган қизиқишни тасдиқлади.

«Клуб президенти Буффонга қўнғироқ қилиб, Аргентинага таклиф қилибди. Ҳаммасини 17 май кунидан сўнг муҳокама қилишмоқчи. 

Агар Жижи Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонмасдан фаолиятини тугатса, ўз кучини Либертадорес Кубогида синаб кўриши мумкин», — деб Скелотто сўзларини келтирмоқда Radio Continental.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли посбоннинг «Ювентус» билан имзолаган шартномаси шу йил ёзида ўз ниҳоясига етади.