Узбек O'zbek
Алишер Усмонов Венгернинг кетишига муносабат билдирди
Шанба, 21 Апрел
14136

Россиялик бизнесмен, Лондоннинг «Арсенал» клуби акционерларидан бири ҳисобланмиш Алишер Усмонов Арсен Венгер жамоа бош мураббийлигидан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабатини билдириб ўтди. У бу кунни қайғули кун деб атаган.

«Бугун «Арсенал» клуби тарихида жуда қайғули кун. Клубнинг афсонавий мураббийи ва содиқ бошқарувчиси кетмоқда. Мен Арсен Венгернинг фаолиятини қанчалик юқори баҳолашим сир эмас. Унинг «Арсенал»и тартибли, савияли ва ўз анъаналарига эга жамоа.

Умид қиламанки, Арсен Венгернинг Европа футболидаги ўрни яна узоқ йиллар сақланиб қолади. Мен унга энг яхши тилакларимни билдираман. Мен унинг издошига ҳам унинг каби ғолиб мураббий бўлишни тилайман», деган россиялик бизнесмен.

20 апрель куни айни вақтда 68 ёшда бўлган мураббий жорий мавсум якунида «Арсенал» бош мураббийи лавозимидан кетиши ҳақида эълон қилди. У бу жамоани 22 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз