Узбек O'zbek
Улуғбек Бақоев: «Бундай натижани ўзим ҳам кутмаган эдим»
Жума, 20 Апрел
5940

Суперлига 7-туридан ўрин олган «Бухоро» - ОКМК (4:2) ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ва ҳужумчиси Арсланмурат Аманов ўз фикрларини айтишди.

«Мухлисларга бизни қўллаб-қувватлагани учун алоҳида раҳмат айтаман. Йигитлардан  ўйинда бўш келмай, 0:2 ҳисоби бўлишига қарамай, руҳан чўкмай, ғалабага ишониб, охиригача ўйнашгани учун миннатдорман.

Тўғрисини айтсам, триллер ўйин бўлди десам адашмайман. Биз кубок ўйинида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Бу йигитларга салбий таъсирини ўтказган эди. Лекин, бугун улар бир ёқадан бош чиқариб ғалаба учун курашди. Бундай натижани ўзим ҳам кутмаган эдим. 

Иккинчи бўлимда нималар бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим. 4та гол уриб ғалабани қўлга киритдик» - деди Бақоев.

«Аввало мухлисларга раҳмат. Уларнинг далдасидан сўнг, ғалаба қозонмасак бўлмас эди. Тўғриси бугун иккита голдан сўнг, анча руҳан синдик. Лекин йигитлар билан  керакли пайтда керакли тактикаларни қўллаб, бу вазиятдан чиқдик ва ғалаба қозондик. Кубокдаги мағлубиятдан сўнг, ғалаба қозонишимиз шарт эди» - деди Аманов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз