Узбек O'zbek
«Малага» Примерани тарк этади. Кучли бешликда биринчиси
Жума, 20 Апрел
2404

«Малага» Испания Ла-лигасининг 33-турида «Леванте»га имкониятни (0:1) бой бериб қўйди.

Натижада мавсум тугашига бешта тур қолганида Андалусия клуби Сегундага тушиб кетиши маълум бўлди. «Малага» ҳозирда 17 очко жамғарган бўлиб, турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.

«Малага» Испания юқори дивизионида кетма-кет 10 мавсум давомида тўп сурди. Жамоа 2011/12 йилги мавсумда Лигада 4-ўринни эгаллаб ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритганди.

Андалусияликлар бу натижаси билан Европанинг кучли бешлик чемпионатларида биринчи бўлиб қуйи лигага тушиб кетган жамоа бўлди. Тез орада «Беневенто» (А серия) ажмоаси ҳам қуйи лига тушиб кетиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз