«Реал» ёзги илк трансферини келишиб олди
April 18, 2018, 9:35 p.m. 25470

«Реал» клуби ёзги катта харидларидан биринчисини ҳал қилиб олди, деб хабар бермоқда Goal.

Қироллик клуби «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа трансфери бўйича келишувга эришган. 27 ёшли посбон 100 миллион евро эвазига мадридликлар таркибига ўтади.

Жорий мавсумда Де Хеа «Манчестер Юнайтед» таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ўтказиб юборган.