Узбек O'zbek
«Атлетико» «Валенсия» ҳужумчиси учун 80 млн евро бермоқчи
Чоршанба, 18 Апрел
4016

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Валенсия» ҳужумчиси Родриго Моренога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tribalfootball нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, мадридликлар футболчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб туришибди. «Матрасчилар» уни ёзда «Барселона»га кетиши кутилаётган Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Родригонинг шартномасида товон пули айнан 80 миллион евро сифатида кўрсатиб ўтилган.

Жорий мавсумда 27 ёшли Родриго «Валенсия» таркибида 38 учрашувда майдонга тушиб, 18 гол ва 7 голли узатма муаллифи бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз