Тухель «ПСЖ»ни бошқариши аниқ бўлган
April 17, 2018, 9:40 a.m. 2325

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге маълум қилдики, Томас Тухель «ПСЖ»ни бошқаради. 

Бироз аввалроқ ОАВда 44 ёшли немис футболчиси мюнхенликлар бош мураббийи бўлиши ҳақида хабар тарқатган, аммо ўтган ҳафтада жамоани хорватиялик Нико Ковач бошқариши эълон қилинганди. «Бавария»нинг собиқ футболчиси айни вақтда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубини бошқармоқда ва еврокубокларга чиқиш учун кураш олиб бормоқда. 

«Тухель «ПСЖ»ни бошқариши ҳал бўлган», – деган Румменигге ZDF учун берган интервьюсида.

Тухель Париж клубида Унаи Эмерини алмаштиради.